12.10.2019 11:53
4682
Теглар
Неймар «ПСЖ» билан шартномани янгилашга рози бўлди

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Неймар билан амалдаги шартномани янгилаш бўйича музокара бошлади.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, парижликлар спорт директори Леонардо бу масала устида ишламоқда. «ПСЖ» Неймар билан 2022 йилгача мўлжалланган амалдаги шартнома муддатини 2024 йилгача узайтирмоқчи.

Томонлар дастлабки музокарани ўтказишган ва у муваффақиятли тарзда якунланган.

Шу йил ёзда Неймар «ПСЖ»ни тарк этишга ҳаракат қилган, унга «Реал» ва «Барселона» клублари даъвогар экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар