09.10.2019 09:43
1619
Теглар
Артур: «Бразилия миллий жамоасида ўйнаш улкан шараф ва ғурур»

Бразилиялик яримҳимоячи Артур миллий жамоада ўйнаш у учун қанчалик шараф эканлиги ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Эл-Класико яқинлиги туфайли Артурни миллий жамоага қўйиб юбормасликни истаганди. Чунки Бразилия фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказади. 

«Мен «Барселона»нинг ташвишланаётганини тушунаман, лекин мен учун Бразилия миллий жамоасида ўйнаш улкан шараф ва ғурур. Мен кучимни тежаш ниятида эмасман ва миллий жамоа учун бор имкониятимни ишга соламан. 

Миллий жамоа футболчилар саломатлиги учун ҳамма нарсани қилмоқда. Улар футболчилар яхши ҳолатда клубларига қайтишлари кераклигини тушунишади», – деб Артурнинг сўзларини келтиради Marca.

Бразилия миллий жамоаси 10 октябрь куни Сенегал ва 13 октябрь куни Нигерияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар