05.10.2019 22:23
8919
Теглар
Льориснинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льориснинг АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брайтон»га (0:3) қарши баҳсда олган жароҳати оғир эмаслиги маълум бўлди.

Франция матбуоти хабарига кўра, футболчининг қўли синмаган ва у бугун шифохонадан уйига кетишга рухсат олади.

Льорис «Брайтон»га қарши ўйиннинг 3-дақиқасида тўпни қайтараман деб ноқулай тарзда йиқилган ва гол ўтказиб юборган эди. Шундан сўнг у кислород маскаси тақилган ҳолда, замбилда майдондан олиб чиқилди ва алмаштирилди.

Бу мавсумда 32 ёшли посбон Премьер-Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ўтказиб юборган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар