29.09.2019 17:09
4246
Почеттино: «Льориснинг хатоси учун уни эмас, мени айбланглар»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ доирасидаги «Саутҳэмптон» билан ўйинда дарвозабон шогирди Уго Льориснинг голга олиб келган хатоси учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтди.

«Угони айбламанг, мени айбланг. Ундан шундай ўйнашни мен талаб қиламан.

Иккинчи бўлимда у ирода намойиш этди. Шундай экан, у жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан», – деган Почеттинонинг сўзларини келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги ўйинда «шпорлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Жамоа кейинги учрашувини ЕЧЛда, ўз майдонида «Бавария»га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 2 октябрга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар