28.09.2019 18:06
2541
Дидье Дрогба: «Неймар ҳам, Мбаппе ҳам «Олтин тўп»ни олади»

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба «ПСЖ» етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Мбаппе – Неймар жуфтлиги жуда кучли. Чунки улар ажойиб тарзда бир-бирини тўлдирмоқда. Неймар кенглик яратишни ёқтиради, Килиан эса уни тўлдиради. Ҳаммаси оддий: Неймар яратмоқда, Килиан якунламоқда. Бу жуда яхши иш бермоқда.

Шунчаки уларни кузатинг. Улар доимо майдонда бир-бирини излашади. Агар улар майдонга тушмаса, «ПСЖ» кучсизланяпти.

Улардан қайси бири «Олтин тўп»га муносиб? Бу қийин масала, чунки мен бетараф бўлишим керак. Улар қачонлардир «Олтин тўп»ни қўлга киритишади, Неймар ҳам, Мбаппе ҳам. Улар жуда ноёб футболчилар гуруҳининг бир қисмидир», - деди Дрогба.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар