28.09.2019 21:42
3370
Буффон Италия рекордини янгилади

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг ўйинлар сони бўйича рекордини янгилади.

Буффон А Сериянинг 6-туридан ўрин олган СПАЛга (2:1) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди. 

Натижада 41 ёшли посбон клублар даражасида 902-ўйинни ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича италиялик футболчилар ичида Мальдинидан (901) ўзиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон фаолияти давомида «Парма» ва «ПСЖ» жамоаларида ҳам ўйнаган. Мальдини эса бутун фаолиятини «Милан»да ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар