27.09.2019 17:38
3244
«МЮ» колумбиялик ҳужумчига қизиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» «Аталанта» ҳужумчиси Дуван Сапатани сотиб олмоқчи, деб ёзади Calciomercato.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби жорий мавсумда 6та ўйинда 4та гол урган Сапатани фаол равишда кузатиб бормоқда.

28 ёшли ҳужумчи «Аталанта»да ижарада ўйнаяпти, аслида «Сампдория»га тегишлидир. Аммо Бергамо клуби ҳам уни сотиб олмоқчи.

«МЮ» Лукакуни «Интер»га сотгандан сўнг ҳужумчисиз қолди. Мураббийлар штаби марказий ҳужумда Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Гринвудларни синаб кўришмоқда. 

«Қизил иблислар» мавсумни муваффақиятсиз ўтказишмоқда. 6-турдан сўнг 8 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар