22.09.2019 19:25
4682
Ўзбекистон ўсмирлар термаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, Осиё чемпионатига чиқди

Тошкентда 2020 йилги U-19 Осиё чемпионати саралашининг «B» гуруҳи баҳслари якунига етди.

Сўнгги турда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистон термаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

ЖАР стадионидаги баҳснинг 68-дақиқасида меҳмонларнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг дарвозабон Вазген Погосян тўпни қўлидан чиқариб юборди, сўнг тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сридартх Нонгмейкапам ҳисобни очди.

82-дақиқада майдон эгаларининг позицион ҳужуми натижасида Риан Исломов тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Параллел равишда ТТЙМИ стадионида кечган ўйинда муддатидан олдин йўлланмани бой берган Туркманистон ўсмирлар термаси мусобақа финал босқичи мезбони Баҳрайнни 2:1 ҳисобида енгди.

Якунда Ҳиндистон ва Ўзбекистон жамоалари 7 очко тўплашди, Азамат Абдураимов жамоаси тўплар нисбатига кўра гуруҳда иккинчи бўлди. Ҳиндистонликлар олдинги иккита турда рақибларига жавобсиз бештадан тўп киритишган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси энг яхши иккинчи ўрин эгаларидан бири сифатида мусобақа финал босқичига йўлланма олди.

Осиё чемпионати 2020 йил 16 сентябридан 3 октябригача Баҳрайнда бўлиб ўтади. Унда юқори тўртта ўрин эгалари 2021 йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

U-16 Осиё чемпионати саралаши
«B» гуруҳи

18 сентябрь (чоршанба)
Ўзбекистон – Баҳрайн 3:1
Ҳиндистон – Туркманистон 5:0

20 сентябрь (жума)
Туркманистон – Ўзбекистон 2:3
Баҳрайн – Ҳиндистон 0:5

22 сентябрь (якшанба)
Ҳиндистон – Ўзбекистон 1:1
Баҳрайн – Туркманистон 1:2

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар