22.09.2019 14:32
5688
Россия терма жамоаси Токиодаги Олимпиададан четлатилиши мумкин

2020 йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада россиялик спортчиларсиз ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри маълум қилди.  

ОАВ маълумотларига кўра, Россия терма жамоалари аъзолари Москва аксилдопинг лабораториясининг 2019 йил бошида WADA’га жўнатган маълумотлари ўзгартирилган бўлиши мумкинлиги сабабли ўйинлардан четлатишлари мумкин.  

Агар тақдим қилинган маълумотлар ўзгартирилгани тасдиқланса, Россия Токио Олимпиадасидан четлатилади. Бунга кейинги 2 ой ичида ойдинлик киритилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар