20.09.2019 12:34
4095
Нур-Султон 2019. Ихтиёр Наврўзов ва Бекзод Абдураҳмоновлар иккитадан баҳсда ғалаба қозонишди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун баҳсларни бошлаган икки эркин курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ва Бекзод Абдураҳмоновлар рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олишди.

-74 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов чемпионатни квалификация босқичидан бошлади. 1/16 финал йўлланмаси учун гиламга чиққан икки карра Осиё ўйинлари чемпиони Бекзод Абдураҳмонов пуэрто-рикалик рақиби Франклин Гомесни 4:0 ҳисобида енгди. 1/16 финалда эса Бекзод кубалик Жеандре Гарзонни 10:6 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди.

-70 кг вазн тоифасида баҳсларни бошлаган яна бир вакилимиз Ихтиёр Наврўзов ҳам баҳсларни квалификация босқичидан бошлади. Дастлаб ҳиндистонлик Каран Каранни 7:0 ҳисобида мағлуб этган Ихтиёр чорак финал йўлланмаси учун баҳсда болгариялик Алипошшо Умарпашевни 7:6 ҳисобида енгди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар