16.09.2019 17:42
11419
Тэмми Абраҳам қайси миллий жамоада тўп тепиш ҳақида иккиланмоқда

«Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам қайси миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиши ҳақида якуний қарорга келмаган. 

21 ёшли футболчи шу пайтгача 2 маротаба Англия ёшлар жамоаси таркибида ўртоқлик ўйинларда майдонга тушган. Бундан эса Нигерия фойдланиб қолмоқчи ва уни миллий жамоа таркибига таклиф қилмоқчи.

«Бу гапларни эшитдим, аммо ҳали ўйлаб кўрмадим. Вақти келганда нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча эътиборимни «Челси» ўйинларига қаратганман ва гол уришда давом этишни истайман», - деб Абраҳам сўзларини келтирмоқда The Telegraph.

Тэмми Абраҳам Англия Премьер-Лигасининг дастлабки 5та турида 7та гол уриб, тўпурарлар баҳсида Серхио Агуэро билан бирга пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар