16.09.2019 11:23
4045
«МЮ» италиялик ёш футболчини кузатмоқда

«Брешия» яримҳимоячиси Сандро Тонали «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида турибди.

Gazzetta dello Sport нашрининг италиялик журналисти Николо Ширнинг хабар қилишича, «МЮ» скаути А Серия доирасида «Брешия» ва «Болонья» ўртасида кечган ўйинга тушган ва Тоналини кузатган. Журналистнинг қайд этишича, бу инглиз клуби вакили италиялик ёш иқтидорни трибунадан биринчи бор кузатиши эмас.

Тонали «Брешия» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 2018 йилда асосий таркибда ўйнай бошлаган. 19 ёшли футболчи жорий мавсумда жамоасининг барча ўйинларида иштирок этмоқда.

А Сериянинг 3-турида «Болонья»га қарши кечган ўйинда (3:4) Тонали бир голга пас берди ва 79-дақиқада алмаштирилди.

Амалдаги шартномаси 2021 йилгача тузилган ҳавбек Италия ўсмирлар терма жамоасида 11 ўйинда майдонга тушган, у шунингдек 4 марта Италия ёшлар терма жамоаси сафида ўйин ўтказган. У Италиянинг асосий терма жамоасига ҳам чақирилган, Евро-2020 саралаши доирасида Арманистон (3:1) ва Финляндия (2:1) терма жамоаларига қарши ўйинларда Тонали заявкага киритилган, аммо майдонга тушмаган.

Тоналини ҳозирдан «янги Андреа Пирло» деб аташмоқда, Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар