14.09.2019 12:53
3200
«Леванте»га қарши ўйиндан олдин «Реал» муаммоларга дуч келди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига доирасидаги «Леванте»га қарши ўйин қайдномасига атиги уч нафар яримҳимоячини киритди.

Баҳсда иштирок этииш мумкин бўлган 19 нафар футболчидан фақат Тони Кроос, Хамес ва Каземиро ўрта чизиқда тўп тепа олади.

Марко Асенсио, Лука Модрич, Федерико Вальверде ва Иско жароҳати, Бэйл эса дисквалификация туфайли ўйинда иштирок этолмайди.

«Реал» - «Леванте» ўйини 14 сентябрь куни соат 16:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар