14.09.2019 09:01
1713
Эррера «ПСЖ»даги қайси футболчилар «Олтин тўп»га даъвогарлик қила олишини айтди

«ПСЖ» яримҳимоячиси Андер Эррера жамоа ҳужумчиси Неймар ҳақида гапирди.

«Неймар – Мбаппе билан бирга «Олтин тўп»га даъвогар бўлган дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. 

Мен ҳаяжондаман ва Неймар билан ўйнашдан хурсандман. Неймар, Мбаппе ёки Верратти каби футболчилар билан ўйнаш ажойиб имконият. 

Биз ушбу мавсум Неймар учун энг яхшиси бўлишига ишонамиз», – деб Эрреранинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Эррера ёзда эркин агент сифатида «МЮ»дан «ПСЖ»га ўтди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар