12.09.2019 14:03
2778
Ривалдо: «Де Йонг келажакда «Барса»га кўп фойда келтиради»

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Ривалдо каталонияликларнинг ўйини ва жамоанинг янги аъзоси Френки де Йонг ҳақида гапирди.

«Жамоага Месси етишмаяпти. Аргентиналик майдонда бўлганида сеҳрли нарсаларни яратади.Унинг майдонда бўлиши бошқа ўйинчиларга ишонч беради ва «Барса»ни янада кучлироқ қилади.

Френки де Йонг ҳақида гапирадиган бўлсам, унга бироз вақт бериш керак. У жамоага яхши мослашмоқда, бу «Барселона» учун ажойиб трансфер бўлганига шубҳа йўқ. Келажакда у жамоага кўп фойда келтиради», – деб Ривалдонинг сўзларини келтиради АS. 

Эслатиб ўтамиз, де Йонг «Барселона»га ёзда «Аякс»дан 75 млн еврога сотиб олинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар