08.09.2019 18:28
2337
Теглар
Тиаго Силва Неймарнинг жамоада қолганлигидан мамнун

«ПСЖ» сардори Тиаго Силва ҳужумчи Неймарнинг ёзда жамоасини ўзгартирмаганидан мамнун эканлигини айтди.

“Худога шукр, Неймар қолди. Биз бундан жуда мамнунмиз, чунки олдимизга жуда катта мақсад қўйилган. Бу Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш эканлигини ҳамма билади.

Кучли футболчиларсиз орзуни амалга ошира олмаслигимиз аниқ. Неймарнинг кетиши «ПСЖ» учун катта йўқотиш бўлар эди. У 3 ой футбол ўйнамаган бўлса ҳам, қанчалик муҳим ва яхши футболчилигини кўрсатди”, – деб Силванинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар