07.09.2019 16:25
1914
Германия Европа чемпионатлари саралашлари доирасида 12 йил деганда ўз уйида ютқазди

Евро-2020 саралаш баҳсларида Германия Нидерландиядан мағлубиятга учради (2:4).

Бу немисларнинг Европа чемпионатлари саралашларидаги 2007 йилдан бери уйдаги биринчи мағлубиятидир. Сўнгги бор 2007 йили Германия Чехияга ўз уйида 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Германия миллий жамоаси C гуруҳида 4та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар