06.09.2019 08:43
2098
Италия Европа чемпионати саралашларида 13 йилдан бери ютқазмаяпти

Италия Евро-2020 саралашидан ўрин олган Арманистонга қарши ўйинда ғалаба қозонди (3:1).

Шу тариқа Италиянинг Европа чемпионатлари саралашларидаги мағлубиятсиз серияси 35та ўйинга етди: 26 ғалаба ва 9 дуранг. Бу рекорд саналади деб хабар беради Gracenote Live. 

Апеннин яримороли жамоаси саралаш босқичи доирасида сўнгги марта 2006 йил 6 сентябрда Францияга ютқазган (1:3).

Италия Евро-2020 саралашида 5-турдан сўнг 15 очко тўплаб, J гуруҳида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар