03.09.2019 18:25
6296
«Кучли бешлик» жамоалари трансферлар учун 5 миллиард фунт сарфлашди. Бу рекорд

Европанинг «кучли бешлик» чемпионатларида иштирок этувчи жамоалар 2019 йилда трансферлар учун беш миллиард фунтга тенг маблағ сарфлашди. Бу ҳақда ВВС нашри Deloitte тадқиқотларига асосланиб хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Англия премьер-лигаси клублари 1,41 миллиард фунт, Испания Ла лигаси клублари — 1,24 миллиард фунт сарфлашган. Шунингдек, бундеслига (670 миллион), А Серия (1,06 миллиард) ва Лига 1 (605 миллион) иштирокчилари ҳам янги трансфер рекордларини ўрнатишган.

Беш миллиард фунтлик харажат янги рекорд ҳисобланади. 2018 йида Европанинг кучли беш чемпионати жамоалари 800 миллион фунт камроқ сарфлаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар