03.09.2019 10:14
2364
Хесе Португалия чемпионатига йўл олди

«Пари Cэн-Жермен» ҳужумчиси Хесе яна ижарага берилди. У Лиссабоннинг «Спортинг» клубида 2020 йил 30 июнигача ўйнайдиган бўлди. Шунингдек, португалияликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эгалар.  

Бунгача Хесега унинг охирги ўйнаган клуби – «Бетис» қизиқиш билдираётганлиги ҳақида айтилганди. 26 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоада ўтказиб, 14та ўйинда 2та гол урган эди.

Хесе «ПСЖ»га 2016 йил ёзида «Реал»дан 25 млн еврога ўтган. 
Хесенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар