02.09.2019 20:11
1565
«Аталанта» тажрибали ҳимоячини таркибга қўшиб олди

«Аталанта» ҳимоячи Мартин Шкртел билан шартномани бекор қилганини, шунингдек, «Севилья» ҳимоячиси Симон Кьяерни ижарага олганини эълон қилди.

Шкртел «Аталанта» билан август бошларида шартнома имзолаган эди ва клуб таркибида бирорта ўйинда ҳам қатнашмади. Хабар қилинишича, 34 ёшли ҳимоячининг соғлигидаги муаммолар туфайли шартнома бекор қилинган.

Жамоанинг янги ҳимоячиси 30 ёшли Кьяер ўтган мавсум Ла Лигада 26та ўйин ўтказган.

Ҳимоячи учун А Серия бегона эмас. У фаолияти давомида Италиянинг «Палермо» ва «Рома» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар