01.09.2019 18:38
4444
Теглар
Пол Скоулз «МЮ»ни қайта қуриш учун қанча вақт керак эканлигини айтди

«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз «Саутҳэмптон»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) жамоани қайта қуриш учун қанча вақт керак бўлиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиндан кейин жамоа биз истаган кўринишга келиши учун яна 3-4 та трансферлар ойнаси керак бўлади, деган туйғулар пайдо бўлди.

Менимча, «Манчестер Юнайтед»ни кейинги 2 йил учун ҳисобдан чиқариш мумкин. Сульшер ҳамма нарсани ўзи хоҳлаганича қилиши учун 4-5та трансферлар ойнаси керак бўлади.

«МЮ» «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм»га имкониятни бой беради», – деб Скоулзнинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар