01.09.2019 17:43
4603
«Аталанта» жамоага келганига атиги 3 ҳафта бўлган Шкртел билан шартномани бекор қилади

«Аталанта» ҳимоячиси Мартин Шкртел жамоани тарк этади, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Итальянлар 34 ёшли ҳимоячи билан футболчининг соғлигидаги муаммолар туфайли шартномани бекор қилмоқда.

Бу ҳақида яқин орада расман эълон қилинади. Бергамо жамоаси аллақачон янги ҳимоячи излашга тушиб кетган.

Шкртел «Аталанта» билан август бошида шартнома имзолаганди, у жамоада бирорта ўйин ўтказмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар