30.08.2019 14:12
8922
Теглар
«ПСЖ» «Барселона»дан Неймар учун кўпроқ пул талаб қилмоқда

«Барселона» «ПСЖ»дан Неймарни қайтариш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

El Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, парижликлар музокаралар чоғида бразилиялик футболчи трансфери доирасида каталонияликлар яримҳимоячиси Иван Ракитич ва ҳужумчи Усмон Дембелени сафига қўшиб олишни истаган, аммо бу икки футболчи бунга рози бўлмаган.

Хабар қилинишича, «ПСЖ»га йўл олиш таклифига «Барса» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо ҳам рад жавобини берган.

Кўк-анорранглилар футболчилардан ташқари яна 130 млн евро тўлашга тайёр, аммо Ракитич ва Дембеленинг рад жавоби туфайли бу вариант амалга ошмаган.

«ПСЖ» энди «Барса»дан Неймар учун кўпроқ пул сўрамоқда. Каталонияликлар клуби кейинги икки кун давомида парижликлар таклифини кўриб чиқади.

Бундан аввалроқ Sky нашри журналисти Жанлука Ди Марцио томонлар ушбу трансфер бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар