29.08.2019 17:21
3242
Чили миллий жамоаси сардори А Серияга қайтди

«Болонья» «Бешиктош» яримҳимоячиси Гари Медельни сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, трансфер нархи 2,5 млн еврони ташкил қилган.

32 ёшли яримҳимоячи аввал ҳам Италияда тўп тепган. У «Бешиктош»га «Интер»дан 3 млн еврога сотиб олинган.

Ўтган мавсумда Медель «Бешиктош» жамоаси сафида 25та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар