28.08.2019 16:49
3429
Пике: «Неймарнинг қайтишини истаяпмиз»

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике барча футболчилар «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг қайтишини истаётганини айтди.

«Албатта унинг қайтишини истаймиз. Аммо биз бу жараённи назорат ёки таъсир қилолмаймиз. Биз бу масалани раҳбарият ихтиёрига қолдирамиз. Бир неча кундан кейин нима бўлишини кўрамиз.

Ишончим комил, Неймар бу ҳақда кўп ўйлади ва тўғри қарор қабул қилади», - деб  Пике сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ «ПСЖ» ва «Барселона» футболчининг трансфери бўйича музокара ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар