22.08.2019 14:09
3066
Гиггз: «Сульшернинг ўрнида Марсьялнинг ўйинларидан мамнун бўлган бўлардим»

Уэльс миллий жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль ҳақида фикр билдирди.

«Мен у билан ишлаганман, Антони голлар уришга қодир ҳужумчи. У кучли, тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади, марказий ҳужумчи сифатида ўйнай олади. Мен ундан кўп нарса кутиш мумкин, деб ўйлайман.

У 90 дақиқа ўйнаши керак. Сульшернинг ўрнида, Марсьялнинг ўйинидан мамнун бўлардим.

«Вулверҳэмптон» билан ўйинга келсак, у ажойиб гол урди. Кўп футболчилар бунга қодир эмас», – дея Гиггзнинг сўзларини келтиради АПЛ расмий сайти.

Маълумот учун, 23 ёшли француз бу мавсум АПЛнинг 2 турида 2та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар