16.08.2019 19:44
634
Теглар
Азар жароҳат туфайли 3-4 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар белидан олган жароҳати туфайли 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Шу тариқа, бельгиялик футболчи Ла Лиганинг биринчи турида «Сельта»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. У катта эҳтимол билан 2- ва 3-турларда ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Азар клуб машғулотида жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг бельгиялик футболчининг ўнг оёғида мушак жароҳати борлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» шу йил ёзда Азар учун «Челси»га 100 миллион евро тўлади ва у билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар