09.08.2019 20:22
3376
«Ювентус» «Наполи» мухлисларига чипта сотмади

«Ювентус» ўз майдонида ўтказиладиган «Наполи»га қарши ўйин чипталарини қатъий чекловлар билан сотмоқда.

Хусусан, чипталар Неаполь шаҳри ва Кампания вилояти аҳолисига сотилмаяпти. Ҳатто Кампания вилоятида туғилиб, бошқа шаҳарларда яшаётган одамлар ҳам чипта ололмаяпти.

«Ювентус» ўз қарорини хавфсизлик чоралари билан изоҳламоқда. 

Неаполь шаҳрининг маъмурияти эса буни бошқа вилоят аҳолисига нисбатан камситиш деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ва «Наполи» мухлислари ўртасида кўп йиллик тажанглик мавжуд. Шу туфайли ҳам бу жамоаларнинг ҳар иккала шаҳардаги ўйинларида меҳмонларга чипта сотилмайди.

«Ювентус» - «Наполи» ўйини 31 август куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар