08.08.2019 12:27
5721
«Арсенал» икки ҳимоячи трансферини келишиб қўйди

Англияда трансфер ойнасининг сўнгги кунига келиб, «Арсенал» икки ҳимоячи хариди масаласида келишувга эришиб олди.

BBC журналисти Дэвид Орнстейннинг хабар беришича, «тўпчилар» «Челси»дан Давид Луиз ва «Селтик»дан Киран Тирнини сотиб оладиган бўлган.

Унга кўра, «Арсенал» Луиз учун 8 млн фунт тўлаб, у билан 2 йиллик шартнома тузади.

Киран Тирни хариди эса 25 млн фунтга тушади. 22 ёшли шотланд билан 5 йиллик битим имзоланиши кутилмоқда.

Бугун ҳар иккала футболчи ҳам «Арсенал»да тиббий кўрикдан ўтиши кўзда тутилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар