07.08.2019 22:06
4271
Теглар
Давид Луиз «Челси» машғулотларида иштирок этишдан бош тортди

«Челси»нинг бразилиялик ҳимоячиси Давид Луиз машғулотларда иштирок этишдан бош тортяпти.

L'Équipe хабарига кўра, футболчи Лондоннинг яна бир клуби «Арсенал» таркибига ўтишни истаяпти.

«Челси» етакчиларидан бирини қўйиб юбормоқчи эмас, аммо Луиз ҳам бўш келмаяпти ва қарори қатъий эканини билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «кўклар» трансфер тақиқи мавжудлиги боис янги футболчилар трансферини амалга оширолмайди.

«Арсенал» эса Давид Луизни «Бордо» клубига ўтиб кетган Лоран Косельнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар