27.07.2019 21:47
7017
Теглар
Пике яна бир клубни сотиб олмоқчи

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ўзига тегишли бўлган Kosmos компанияси ёрдамида «Химнастик де Манреса»ни сотиб олишни режалаштирмоқда. 

Жума куни ўтказилган йиғилишда Испания клуби раҳбарияти Kosmos компаниясига акцияларни сотишни маъқуллаган.

Режага кўра «Химнастик де Манреса» 2019/20 мавсумидан бошлаб Пике эгалик қиладиган «Андорра» клубининг ёшлар жамоасига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Пике 2018 йил декабрь ойида 5-дивизионда иштирок этувчи «Андорра» клубини Kosmos компанияси орқали сотиб олган эди. Жамоа мавсум охирида тўртинчи дивизион йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар