24.07.2019 21:08
1949
«Наполи» македониялик иқтидор трансферини эълон қилди

«Фенербахче» яримҳимоячиси Элиф Элмаз «Наполи»га ўтди.

Неаполликлар 19 ёшли македониялик футболчи учун 16 миллион евро тўладилар. Бундан ташқари, шартномада турли бонуслар ҳам инобатга олинган.

Ўтган мавсумда Элмаз «Фенербахче» таркибида барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Шунингдек, Шимолий Македония миллий жамоаси сафида 12та ўйинда рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этган.

Аввалроқ Элмаз хизматига Бундеслиганинг бир қанча клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар