19.07.2019 17:35
5744
Ўртоқлик учрашуви. «Челси» япон клубига ютқазди

Японияда йиғин ўтказаётган «Челси» маҳаллий «Кавасаки Фронтале» клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Йокогама шаҳридаги «Ниссан» стадионида ўтган ўйин япон клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Ягона гол 86-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Леандро Дамиау ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш керак, бу ўйин «кўклар»нинг Фрэнк Лэмпард қўл остидаги учинчи беллашуви бўлди. Жамоа бунга қадар Ирландиянинг «Бегимианс» ва «Сент-Патрикс Атлетик» клублари билан ўйнаган, уларнинг биринчиси билан 1:1 ўйнаб, иккинчи рақибни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Йокогама, Япония
Кавасаки Фронтале – Челси 1:0 (0:0)
Голлар: 
Леандро Дамиау (86)
Челси: Вилли Кабальеро, Давид Луис, Сесар Аспиликуэта (Андреас Кристенсен, 46), Маркос Алонсо (Давиде Заппакоста, 46), Курт Зума (Эмерсон, 46), Роберт Кенеди (Кейси Палмер, 71), Матео Ковачич (56, Росс Баркли), Жоржиньо (Дэниел Дринкуотер, 56), Мэйсон Маунт (Кристиан Пулишич, 65), Педро Родригес (Оливье Жиру, 46), Миши Батшуайи (Тьемуэ Бакайоко, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар