19.07.2019 08:51
4849
Икарди Италия клубидан фойдали таклиф олди

«Наполи» клуби «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Calciomercato хабарига кўра, неаполликлар 26 ёшли футболчига 7 миллион евро маош ва турли бонусларни таклиф қилмоқда. Агар аргентиналик тўпурар рози бўлса, «Наполи» «нерадзурри» билан музокара бошлайди.

Аввалроқ, «Интер» Икардини 70 миллион еврога сотмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчи бош мураббийи Антонио Конте режаларидан ўрин олмаган ва жамоанинг машғулотларидан четлатилган.

Ўтган мавсумда Икарди барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар