19.07.2019 15:44
4656
Англия термасининг икки собиқ футболчисига Қатарни танқид қилишлари учун пул таклиф этилган

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчилари Сол Кэмпбелл ва Стэн Коллиморга ЖЧ-2022 мезбонлиги Қатарга берилишини ОАВда танқид қилишлари учун пул таклиф қилинган.

Бу маълумотни футболчиларнинг ўзи The Times нашрига тасдиқлади.

Таклифга асосан, Кэмпбелл ва Коллимор Лондондаги конференцияда қатнашиб, Қатарнинг ЖЧ мезбонлиги учун ариза берганини танқид остига олишлари керак бўлган.

Маълум қилинишича, Англия термасининг ўтмишдаги икки ёрқин футболчисига билдирилган бундай таклиф Қатарнинг ҳозирги ҳукуматига қарши «сиёсий кучлар»дан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ФИФА Қатардан мундиал мезбонлигини олиб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган, аммо ташкилотчилар бу маълумотни инкор этишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар