19.07.2019 19:32
3795
Африка миллатлари кубоги финали вақтида Францияда тартибни сақлаш учун минглаб полициячилар сафарбар этилди

Бугун Қоҳирада Жазоир ва Сенегал миллий жамоалари ўртасида Африка миллатлари кубоги финали бўлиб ўтади. Бу ўйин вақтида Франция кўчаларида тартибни сақлаш учун минглаб полициячилар сафарбар қилинган.

The Guardian`нинг хабар беришича, Жазоир ярим финалда Нигерияни мағлуб этган (2:1) оқшомда Францияда бу ғалабани нишонлаган 300га яқин мухлис ҳибсга олинган. Биргина Парижнинг ўзида, Елисей майдонига йиғилганлардан 169 киши қўлга олинган эди.

Умуман, финал йўлланмаси қўлга киритилган кечада айниқса Париж, Марсель ва Лион шаҳарларида ўн минглаб аҳоли Жазоир байроқлари билан кўчага чиққан, уларнинг баъзилари полиция буйруқларига бўйсунмай, дўконлар деразаларини синдиришган ва ёнғин келтириб чиқаришган. Ўша оқшом тартибсизлик иштирокчиси бўлган жами 282 фанат ҳибсга олинган эди.

Гап шундаки, Жазоир 130 йилдан ортиқроқ вақт Франция мустамлакаси бўлган, шу боис Францияда икки миллатга мансуб аҳоли сони кўп. Жазоир миллий жамоаси таркибидаги футболчиларнинг ярмидан кўпроғи Францияда туғилган ёки шу ерда улғайиб, футбол билан шуғуллана бошлаган.

Миср пойтахти Қоҳирадаги халқаро стадионда ўтадиган Сенегал – Жазоир ўйини Тошкент вақти билан шанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар