16.07.2019 13:40
3672
Азиз Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлимига бошлиқ бўлади

«Локомотив» яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади ва тез орада ЎФАда иш бошлайди. Бу ҳақда «темирйўлчилар» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 34 ёшли Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллайди.

Маълумот ўрнида, Азиз Ҳайдаров профессионал фаолиятини 19 ёшида айнан «Локомотив»да бошлаган (2004-2007) эди. Шундан сўнг «Бунёдкор»да (2007-2011, 2018) ҳамда БААнинг икки клуби «Ал-Шабаб» (2011-2017) ва «Ажман» (2017-2018) клубларида ўйнади. У шу мавсум бошида «Локомотив»га қайтган эди.

Уч карра Ўзбекистон чемпиони (2008-2010) ва икки карра мамлакат кубоги соҳиби (2008, 2010) саналувчи хавбек миллий жамоа сафида 86та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар