14.07.2019 10:18
2844
Анчелотти: «Хамес трансфери юзасидан музокаралар давом этяпти, бу тезда ҳал бўладиган масала эмас»

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал»дан яримҳимоячи Хамес Родригеснинг сотиб олиниши эҳтимолига изоҳ берди.

«Хамес турли позицияларда, масалан ҳужум ортида ёки вингер ролида ўйнаши мумкин. Мен уни туғилган куни билан табрикладим. Музокаралар давом этяпти, лекин бу тезда ҳал бўладиган масала эмас.

Трансфер амалга ошмаган тақдирда ҳам биз кучли жамоа шакллантиришда давом этамиз», – деган Анчелоттининг сўзларини келтирди Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, колумбиялик хавбек «Реал» ва «Бавария»да Анчелотти қўл остида ўйнаган. У сўнгги икки мавсумни ижара асосида Мюнхенда ўтказиб, жами 67та ўйинда майдонга тушди ва уларда 15та гол уриб, 20та голга ассистентлик қилди.

Охирги вақтларда Хамесга «Атлетико» ҳам жиддий даъвогар экани айтилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар