11.07.2019 13:03
7611
«Реал» «япониялик Месси»нинг укасини ҳам ўз сафига қўшиб олди

Япониянинг «Йокоҳама Маринес» клуби яримҳимоячиси Эйжи Кубо «Реал» футболчисига айланди. 12 ёшли ўйинчи «бланкос» академиясига қабул қилинади.

«Реал» бир ой олдин Эйжининг акаси Такэфуса Кубони ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

Marca`нинг ёзишича, «қироллик клуби» «япониялик Месси»нинг Испанияга тезроқ мослашиб кетиши учун унинг укасини ҳам олиб келишга қарор қилган. Ака-ука билан бирга уларнинг онаси ҳам Мадридга кўчиб ўтмоқда.

Айни кунларда Канададаги йиғинда 18 ёшли Такэфуса ҳам қатнашяпти. Йиғинни ёритиб бориш учун Япониядан камида 15 журналист Монреалга борган.

«Токио» клуби аъзолари ва мухлислари шу ой бошида Такефусани «Реал»га ана шундай кузатиб қўйишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар