06.07.2019 11:49
4585
Бартомеу: «Барселона» Коутиньо ва Дембелега таянади»

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу яримҳимоячи Филиппе Коутиньо ва ҳужумчи Усмон Дембеле келажаги ҳақида баёнот берди.

«Биз Коутиньо ва Дембелега жуда катта умид боғлаганмиз. Улар асосий футболчиларимиздир. Клуб уларнинг хизматига таянмоқчи. Умид қиламанки, улар таътилдан кўтаринки руҳда қайтишади», – деди Бартомеу.

Дембеле 2017 йил ёзида 125 миллион еврога, Коутиньо 2018 йил қишида 145 миллион еврога харид қилинган эди.

Ўтган мавсумда 22 ёшли франциялик футболчи барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

27 ёшли бразилиялик эса 54та ўйинда 11та гол уриб, 5та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар