05.07.2019 14:36
6002
«Ювентус»га ўтишни мўлжаллаётган Икарди олдида янги вариант пайдо бўлди

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди учун рақобатда «Наполи» «Ювентус»га бўш келмоқчи эмас, деб ёзади Sky Sport Italia.

Хабарда айтилишича, неаполликлар аргентиналик ҳужумчи учун талаб этилаётган 60 млн еврони тўлашга тайёр.

Corriere dello Sport`нинг қўшимча қилишича, «Наполи» Икардига у сўраётган миқдорда – йилига 10 млн евро маош тўлашга ҳам рози.

Аввалроқ «Ювентус» Маурога йиллик 8 млн евро маош таклиф қилгани хабар қилинганди.

Ҳужумчининг ўзи Туринга кўчиб ўтишни истаётгани айтилаётган эди, аммо сўнгги кунларда «Наполи» варианти чиққани уни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга ундаган.

Ўз навбатида, «Ювентус» Марио Манжукич ва Гонсало Игуаинни сотиб юборганидан кейингина ана ўша трансферлардан тушган маблағ ҳисобига Икардини сотиб олиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар