05.07.2019 09:53
2151
Видео: Буффон «Ювентус»да ўзига рақам танлади

Бир йиллик танаффусдан сўнг «Ювентус»га қайтган дарвозабон Жанлуижи Буффон 77-рақам остида ўйнайдиган бўлди.

41 ёшли посбоннинг либосига иккита 7 рақами туширилиши жараёни «Юве» расмий твиттерида тақдим қилинди.

Қайд этиш жоиз, Буффон «Парма»даги фаолияти давомида ҳам бир муддат 77-рақамда ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи қадрдон клуби билан кеча 1 йиллик шартнома имзолади. Бу вақт мобайнида у 1,5 млн евро маош оладиган бўлди.

Буффон «ПСЖ» билан шартнома муддати тугагани боис «Ювентус»га эркин агент мақомида келиб қўшилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар