30.06.2019 22:25
3654
Теглар
Рабьо туринликлар қароргоҳига етиб келди — фото

Франциялик яримҳимоячи Адриен Рабьо тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.

Режа бўйича франциялик хавбек 1 июль куни «Ювентус» шифокорлари кўригидан ўтиши керак.

Адриен билан 4 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. Маоши 7 млн. евро миқдорида белгиланади.

Аввалроқ 1 июл куни Рабьо «Ювентус»га тиббий кўрикдан ўтиши, шунингдек, «Аякс»дан Маттейс де Лигт трансфери эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар