27.06.2019 17:50
2906
Теглар
Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига қуръа ташланди

7-18 август кунлари Таиландда футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.

Унда қитъамизнинг энг кучли 16та клуби иштирок этади. Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақага 27 июнь куни қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Олмалиқнинг ОКМК клуби B гуруҳидан ўрин олди. «Кончилар»га “Тай Сон Нам” (Вьетнам),  “Нафтул Васат” (Ироқ) ва “Ар-Райян” (Қатар) клублари рақиб бўлади.

Гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар чоракфиналга йўл олишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар