22.06.2019 12:04
15540
«Ливерпуль» «Реал»га Садьо Мане нархини эълон қилди

«Реал» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Садьо Мане хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Marca хабарига кўра, сенегаллик футболчи трансферини бош мураббийи Зинедин Зидан талаб қилмоқда.

«Ливерпуль» ўз етакчисини қўйиб юборишга рози, бироқ, камида 180 миллион еврога. «Реал» бу қийматни тўлашга тайёр эмас ва 65 миллион евро билан яримҳимоячи Искони таклиф қилмоқда.

27 ёшли Мане 2016 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар