22.06.2019 15:16
3078
Филиппо Индзаги яна мураббийликка қайтди

Италиялик Филиппо Индзаги «Беневенто» клуби бош мураббийи қилиб тайинланди.

45 ёшли мутахассис ўтган мавсумда «Болонья» клубида ишлаган, аммо қониқарсиз натижалар туфайли январь ойида истеъфога чиқарилган эди.

2018/19 мавсумида «Беневенто» Б Серияда тўртинчи ўринни эгаллади. Бироқ, А Серия йўлланмаси учун плей-офф ўйинида «Читтаделла»га ютқазиб қўйди.

Индзаги мураббийлик фаолиятида «Милан» ва «Венеция» клубларини ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар