07.06.2019 10:14
1737
Гарет Саутгейт: «Ҳимоядаги хатоларимизда чарчоқ ўз сўзини айтди»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар лигаси ярим финалида Нидерландиядан қабул қилинган мағлубиятга изоҳ берди.

«Ўйин қандай кечганига ақл бовар қилмайди. Юқори савиядаги жамоага қарши кечган бу ўйиндан кўп нарса ўргандик, деб ҳисоблайман. Рақиб бизни ўзимиз аввал дуч келмаган муаммоларни ечиш йўлларини топишга мажбур қилди.

Жуда ҳам аҳмоқона голлар ўтказиб юбордик. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, лекин улардан фойдаланмадик. 85-дақиқада жамоанг гол уриб, ғалабага томон катта қадам ташлади, деб ўйлаб турсанг-у, кейин гол бекор қилинса, сўнгра гол ўтказиб юборсанг... Иккинчи ўтказиб юборган голимиз жамоамизни «ўлдириб» қўя қолди.

Ҳимоядаги хатоларда чарчоқ ўз сўзини айтди. Мен йигитлардан ўз дарвозамиз олдида мураккаб ўйин кўрсатишларини талаб қиламан; бунақа ўйнамаганимизда бу босқичгача умуман етиб кела олмаган бўлардик. Ҳимояда нидерландлар ҳам қўпол хато қилишди.

Биз ўйин тарзимиз туфайли эмас, ёмон ижро ва чарчоқ сабабли енгилдик», – деган Саутгейтнинг сўзлари келтирилган УЕФА расмий сайтида.

Инглизлар 9 июнь, якшанба куни учинчи ўрин учун баҳсда Швейцарияга қарши майдонга чиқади. Ўйин Португалиянинг Гимарайнш шаҳрида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар