06.06.2019 16:34
1459
Пирло «Ювентус»га қайтиб, Саррининг штабидан жой олиши мумкин

«Ювентус» президенти Андреа Аньелли жамоанинг собиқ плеймейкери Андреа Пирло клубга қайтишини истамоқда.

Tuttosport`нинг маълум қилишича, Пирлога «бьянконери»нинг ёшлар ёки ўсмирлар жамоасида мураббийлик лавозими таклиф этилади.

Шунингдек, у «Юве» асосий жамоасига бош мураббий бўлиши кутилаётган Маурицио Саррининг штабидан ҳам ўрин олиши мумкин.

Қайд этилишича, ҳозирда мураббийлик фаолияти Пирло учун устувор аҳамият касб этмайди. Шу боисдан у Sky телеканали эксперти сифатидаги ишини ҳам давом эттириши тахмин қилинмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар