31.05.2019 17:30
4748
Пирло Роналдунинг MLS`га келишини тахмин қилди

Италия футболи афсоналаридан саналувчи Андреа Пирло «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду борасидаги айрим мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Daily Mail мухбири у билан АҚШда суҳбат қурган.

«Унинг шартномаси 2-3 йилдан кейин тугайди, сўнгра у, эҳтимол, АҚШга келиши ёки бошқа мамлакатга йўл олиши мумкин.

Ўзим бу ерда ўйнаганимдан хурсандман. Бу мен ва оилам учун муҳим тажриба бўлди.

Роналдунинг А Серияга келиши чемпионат савиясини оширади, бошқа клубларнинг ҳам кучайишига сабаб бўлади. Бу Италия футболи учун муҳим янгилик.

Роналду мамлакатимизда трендсеттерга айланиб, довруғ қозонган бошқа футболчилар ҳам унинг ортидан лигада пайдо бўлишига умид қиламиз», – деди Пирло.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар